أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ نُهُواْ عَنِ ٱلنَّجۡوَىٰ ثُمَّ يَعُودُونَ لِمَا نُهُواْ عَنۡهُ وَيَتَنَٰجَوۡنَ بِٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡعُدۡوَٰنِ وَمَعۡصِيَتِ ٱلرَّسُولِۖ وَإِذَا جَآءُوكَ حَيَّوۡكَ بِمَا لَمۡ يُحَيِّكَ بِهِ ٱللَّهُ وَيَقُولُونَ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ لَوۡلَا يُعَذِّبُنَا ٱللَّهُ بِمَا نَقُولُۚ حَسۡبُهُمۡ جَهَنَّمُ يَصۡلَوۡنَهَاۖ فَبِئۡسَ ٱلۡمَصِيرُ ٨
Сирли сўзлашувдан қайтарилганларни кўрмадингми?! Ман этилган ишга яна қайтурлар, гуноҳ ва душманлик ила ва Пайғамбарга осий бўлиб, сирли сўзларлар. Ва ҳузурингга келсалар, сен билан Аллоҳ ўргатмаган тарзда сўрашурлар. Ва ичларида, шу гапимиз учун Аллоҳ бизни азобламаса эди, дерлар. Уларга жаҳаннам кифоядир, унга кирурлар. У қандоқ ҳам ёмон жой! 2
Izohlar
2 (Яҳудийлар ҳар бир нарсада ҳийла ишлатиб, Расулуллоҳга ва мусулмонларга ёмонлик қилишнинг пайида бўлардилар. Ҳаттоки улар саломлашиш пайтида ҳам «Ас-Салому алайкум (сизга тинчлик бўлсин)» дейиш ўрнига, «Ас-Сому алайкум (сизга ўлим бўлсин)» деб сезилмайдиган қилиб айтишарди.)
Tafsir
Кўрмадингизми, эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло яҳудийларни шивир-шивир қилишдан қайтарган эди. Улар бир мўминни кўриб қолсалар, пичир-пичир қилар эдилар. Бироқ улар Аллоҳ қайтарган бу ишни қайта-қайта қилавердилар. Улар мўминнинг орқасидан гапириш, уларга тажовуз қилиш ва Пайғамбарга итоатсиз бўлиш каби гуноҳ ишларда ўзаро пичирлашар эдилар. Сизнинг олдингизга келиб саломлашганларида Аллоҳ таоло саломлашганда ишлатмаган сўзлар билан саломлашардилар. Улар ”Ассому алайка”, дея ўлимни қасд қилардилар ва Пайғамбарни ёлғончига чиқариш учун ўзларича шундай дердилар: ”Қани, бу айтган сўзларимиз учун Аллоҳ бизни азобласин-чи. Агар у даъво қилаётганидек, Аллоҳнинг Пайғамбари бўлганида эди, бу деганларимиз учун Аллоҳ бизни азоблаган бўлар эди”. Бу айтган сўзлари учун жаҳаннам уларга кифоядир. Унинг оташида ёнадилар. Улар қайтиб борадиган жой нақадар ёмон жой!