فَمَن لَّمۡ يَجِدۡ فَصِيَامُ شَهۡرَيۡنِ مُتَتَابِعَيۡنِ مِن قَبۡلِ أَن يَتَمَآسَّاۖ فَمَن لَّمۡ يَسۡتَطِعۡ فَإِطۡعَامُ سِتِّينَ مِسۡكِينٗاۚ ذَٰلِكَ لِتُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦۚ وَتِلۡكَ حُدُودُ ٱللَّهِۗ وَلِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٌ ٤
Ким (қул) топмаса, бас (қайта) қўшилмасдан аввал икки ой кетма-кет рўза тутсин. Ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйғазсин. Бу (ҳукм) Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз учундир. Ва бу(ҳукм)лар Аллоҳнинг чегараларидир. Ва кофирларга аламли азоб бор.
Tafsir
Кимки озод қилишга қул тополмаса, аёлига яқинлик қилишдан олдин икки ой узлуксиз рўза тутиши керак бўлади. Узлуксиз икки ой рўза тутишга ҳам қодир бўлмаса, олтмишта мискиннинг қорнини тўйдириши лозим. Биз бу ҳукмни Аллоҳнинг буйруғи, деб иймон келтириб, бажаришингиз учун чиқардик. Сизларга машруъ қилинган бу ҳукмлар Аллоҳ бандалари учун белгилаб қўйган чегаралар, қонунлардир. Уни ҳаргиз босиб ўтманглар. Аллоҳнинг ҳукмлари ва қонунларини инкор қилувчи кофирларга аламли азоб бордир.