ٱلَّذِينَ يُظَٰهِرُونَ مِنكُم مِّن نِّسَآئِهِم مَّا هُنَّ أُمَّهَٰتِهِمۡۖ إِنۡ أُمَّهَٰتُهُمۡ إِلَّا ٱلَّٰٓـِٔي وَلَدۡنَهُمۡۚ وَإِنَّهُمۡ لَيَقُولُونَ مُنكَرٗا مِّنَ ٱلۡقَوۡلِ وَزُورٗاۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَعَفُوٌّ غَفُورٞ ٢
Ичларингизда ўз хотинларидан зиҳор қиладиганлар (билиб қўйсинларки), улар аларнинг оналари эмас. Туққан оналаридан ўзга ҳеч ким уларга она эмаслар. Ва, албатта, улар инкор қилинган ва ғирт ёлғон сўзларни айтурлар. Ва, албатта, Аллоҳ кечирувчи ва мағфират қилувчидир.
Tafsir
Аёлларини зиҳор қиладиган кишилардан бири аёлига:”Сенинг баданинг мен учун онамнинг бадани кабидир”, дейди. Улар ёлғон сўзни айтибдилар. Уларнинг аёллари ҳеч қачон оналари эмас. Уларнинг оналари уларни туққан аёллардир. Бас, улар айтган ўша сўз ўта хунук, қабиҳ ва ғирт ёлғон сўздир. Албатта Аллоҳ авф этувчи, мағфират қилувчидир. Уларни гуноҳларидан халос этиш учун уларга каффоратни машруъ қилди.