Al-Ma'idah surasi, 87-oyat

5:87

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تُحَرِّمُواْ طَيِّبَٰتِ مَآ أَحَلَّ ٱللَّهُ لَكُمۡ وَلَا تَعۡتَدُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُعۡتَدِينَ ٨٧

Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас.

Tafsir

Эй иймон келтирганлар, емишлар бўладими, ичимликлар бўладими, аёллар бўладими, сизларга мубоҳ қилинган ёқимли, лаззатли нарсаларни зоҳидлик ёки художўйлик қилиб ўзингизга ҳаром қилмангиз. Аллоҳ сизларга ҳаром қилиб қўйган ишларда ҳаддингиздан ошмангиз. Аллоҳ Ўзи белгилаб қўйган ҳадлардан ошган кимсаларни ёқтирмайди, аксинча, ёмон кўради.