Al-Ma'idah surasi, 78-oyat

5:78

لُعِنَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۢ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ عَلَىٰ لِسَانِ دَاوُۥدَ وَعِيسَى ٱبۡنِ مَرۡيَمَۚ ذَٰلِكَ بِمَا عَصَواْ وَّكَانُواْ يَعۡتَدُونَ ٧٨

Бани Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатландилар. Бу эса, исён қилганлари ва тажовузкор бўлганлари учун бўлди. 41

Izohlar

41 (Довуд ва Ийсо алайҳиссаломлар Бани Исроилни исёни ва тажовузкорлиги учун лаънатлаган эдилар. Аслида, ҳидоятга бошлаш учун, Аллоҳ томонидан раҳмат бўлиб келган пайғамбар бўлар-бўлмас ишга бир қавмни лаънатлайвермайди. Жуда ҳам ўтиб кетганидан, чидаб бўлмайдиган ҳолга етганлигидангина қилиши мумкин бу ишни. Шунинг ўзи ҳам Бани Исроилнинг ким эканлигини кўрсатиб турибди.)

Tafsir

Аллоҳ хабар беряптики, Бани Исроилдаги кофирларни Довудга нозил қилган Забурда ҳам, Ийсо ибн Марямга нозил қилган Инжилда ҳам Ўз раҳматидан қувган ва бунга сабаб уларнинг гуноҳ қилганлари ва Аллоҳ тақиқлаб қўйган ишлар борасида тажовузкор бўлганларидир.