قُلۡ يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ لَا تَغۡلُواْ فِي دِينِكُمۡ غَيۡرَ ٱلۡحَقِّ وَلَا تَتَّبِعُوٓاْ أَهۡوَآءَ قَوۡمٖ قَدۡ ضَلُّواْ مِن قَبۡلُ وَأَضَلُّواْ كَثِيرٗا وَضَلُّواْ عَن سَوَآءِ ٱلسَّبِيلِ ٧٧
Сен: «Эй, аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошиб, ноҳақлик қилманг. Ва олдин ўзлари адашиб ва кўпчиликни адаштириб, тўғри йўлдан умуман чиққанларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг», деб айт. 40
Izohlar
40 (Динда ҳаддан ошишлик арабчада «ғулув» дейилади. Ғулув — аслида, динда бўлмаган нарсаларни ўзини яна ҳам диндорроқ, тақводорроқ кўрсатиш мақсадида динга киритишдир.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, насронийларга шундай денг: "Сизлар ҳаққа эргашишга буюрилдингиз. Энди бу ишда ҳаддингиздан ошмангиз. Пайғамбарлар каби зотларни улуғлашга буюрилдингиз. Энди бу ишда ҳам ҳаддингизни билиб, уларни илоҳийлаштириб юбормангиз. Ийсо ибн Марям борасида шундай қилгандингиз. Бунга сабаб салафларингизга эргашганингиз бўлди. Улар эса ўзлари ҳам ҳақ йўлдан озган, бошқа кўпларни ҳам йўлдан урган залолат аҳли эдилар".