Al-Ma'arij surasi, 41-oyat

70:41

عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ خَيۡرٗا مِّنۡهُمۡ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ ٤١

Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга ва Биз бу ишни қилишдан ожизмасмиз.

Tafsir

Уларни ҳалок қилиб, ўрнига Аллоҳга итоат қилувчи кишиларни алмаштириб қўйишдан ожиз эмасмиз. Уларни йўқ қилиб, ўрниларига бошқаларини келтиришни хоҳлаган пайтимизда мағлуб бўлиб ҳам қолмаймиз.