يُبَصَّرُونَهُمۡۚ يَوَدُّ ٱلۡمُجۡرِمُ لَوۡ يَفۡتَدِي مِنۡ عَذَابِ يَوۡمِئِذِۭ بِبَنِيهِ ١١
Уларни кўриб турадирлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам.
Tafsir
Одамларнинг ҳаммаси яқинларини очиқ-ойдин кўриб туради. Шундай бўлса-да, ҳолатнинг оғирлигидан ҳеч ким ҳеч кимдан ҳол-аҳвол сўрамайди. Дўзахга лойиқ бўлган киши эса азобдан қутулиш учун ўз ўрнига боласини бериб юборишни истайди.