ءَاتُونِي زُبَرَ ٱلۡحَدِيدِۖ حَتَّىٰٓ إِذَا سَاوَىٰ بَيۡنَ ٱلصَّدَفَيۡنِ قَالَ ٱنفُخُواْۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَعَلَهُۥ نَارٗا قَالَ ءَاتُونِيٓ أُفۡرِغۡ عَلَيۡهِ قِطۡرٗا ٩٦
Менга темир парчаларини келтиринг», деди. Ниҳоят, икки тоғ томонлари ила баробарлашганда: «Дам уринглар», деди. Ниҳоят, у(тўп темир)ни ўтга айлантиргач: «Олиб келинглар, устидан мис қуяман», деди. 38
Izohlar
38 (Икки тоғ орасига тўпланган темирни босқонлар билан дам уриб эритиб олов ҳолига келтирдилар. Эритилган мис олиб келинглар, олов бўлиб турган темир устидан қуяман, деди.)
Tafsir
Темир парчаларини келтиринг". Улар келтирдилар. Улар уюлиб икки тоғ билан баробар бўлди. Шунда ишчиларга: "Энди бу парчаларни ўт қилиб ёқинглар", деди. Темир парчалари роса қизиганидан кейин эса: "Мис олиб келинглар, унинг устидан қуяман", деди.