قَالَ مَا مَكَّنِّي فِيهِ رَبِّي خَيۡرٞ فَأَعِينُونِي بِقُوَّةٍ أَجۡعَلۡ بَيۡنَكُمۡ وَبَيۡنَهُمۡ رَدۡمًا ٩٥
У: «Роббим менга берган имконият яхшидир. Бас, сиз менга куч ила ёрдам беринг. Сиз билан уларнинг орасида бир девор қилажакман.
Tafsir
Зулқарнайн деди: "Парвардигорим менга берган подшоҳлик, салтанат мен учун сизлар берадиган мол-давлатдан яхшироқдир. Менга ишчи кучи ва асбоб-ускунадан ёрдам беринглар, мен сизлар билан улар орасига бир тўсиқ қуриб бераман.