أَمَّا ٱلسَّفِينَةُ فَكَانَتۡ لِمَسَٰكِينَ يَعۡمَلُونَ فِي ٱلۡبَحۡرِ فَأَرَدتُّ أَنۡ أَعِيبَهَا وَكَانَ وَرَآءَهُم مَّلِكٞ يَأۡخُذُ كُلَّ سَفِينَةٍ غَصۡبٗا ٧٩
«Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Бас, мен уни айбли қилишни ирода қилдим. Чунки, ортларида бир подшоҳ бўлиб, барча кемани тортиб олаётган эди. 30
Izohlar
30 (Кемани айбли қилиб, кема эгаларига зарар етказдим. Аммо аслини олганда, уларга фойда қилдим. Подшоҳ одамлари айбли кемани ташлаб кетадилар. Камбағаллар кемасиз қолгандан кўра, айбли бўлса ҳам, уни ишлатиб кун ўтказа берадилар.)
Tafsir
Кемани тешиб қўйганимга эътироз билдиргандинг. У денгизда ишлайдиган бечора, заиф одамларнинг кемаси эди. Улар кемаларини ўзлари мудофаа қила олмас эдилар. Атайин уни айбли қилиб қўйдим. Токи, бошқа соз кемаларни тортиб олаётган подшоҳ айбини кўриб, бузуқ экан, дея унга тегмасин.