وَمَا مَنَعَ ٱلنَّاسَ أَن يُؤۡمِنُوٓاْ إِذۡ جَآءَهُمُ ٱلۡهُدَىٰ وَيَسۡتَغۡفِرُواْ رَبَّهُمۡ إِلَّآ أَن تَأۡتِيَهُمۡ سُنَّةُ ٱلۡأَوَّلِينَ أَوۡ يَأۡتِيَهُمُ ٱلۡعَذَابُ قُبُلٗا ٥٥
Одамларни уларга ҳидоят келганида иймон келтиришларидан ва Роббиларига истиғфор айтишларидан фақатгина аввалгиларнинг суннати келишини ёки очиқ азоб келишини кутишлари тўсди, холос.
Tafsir
Саркаш кофирларнинг Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган рисолатга иймон келтиришларига ва Парвардигорларидан мағфират сўрашларига нима монелик қилди? Уларга етарлича баён қилинмаганими? Асло! Қуръонда уларга турли хил мисоллар, ёрқин ҳужжатлар келтирилди. Уларни ҳидоятдан саркашлик билан олдинги умматларга келган азобни ўз кўзлари билан кўришни талаб қилиб туриб олишлари тўсди, холос.