سَيَقُولُونَ ثَلَٰثَةٞ رَّابِعُهُمۡ كَلۡبُهُمۡ وَيَقُولُونَ خَمۡسَةٞ سَادِسُهُمۡ كَلۡبُهُمۡ رَجۡمَۢا بِٱلۡغَيۡبِۖ وَيَقُولُونَ سَبۡعَةٞ وَثَامِنُهُمۡ كَلۡبُهُمۡۚ قُل رَّبِّيٓ أَعۡلَمُ بِعِدَّتِهِم مَّا يَعۡلَمُهُمۡ إِلَّا قَلِيلٞۗ فَلَا تُمَارِ فِيهِمۡ إِلَّا مِرَآءٗ ظَٰهِرٗا وَلَا تَسۡتَفۡتِ فِيهِم مِّنۡهُمۡ أَحَدٗا ٢٢
Ҳали улар: «Учтадирлар, итлари тўртинчиларидир», дерлар. Ва: «Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», деб ғайбга тош отадилар. Ва: «Еттитадирлар, итлари саккизинчиларидир» ҳам дерлар. «Роббим уларнинг саноғини яхши билгувчидир. Уларни жуда оз киши билур», дегин. Бас, улар ҳақида тортишиб юрма. Тортишсанг ҳам, очиқ тортиш. Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво ҳам сўрама.
Tafsir
Уларнинг сони ҳақида баҳсга киришиб кетганлар ҳар хил гапларни айтадилар. Кимлардир: "Учта бўлганлар, тўртинчилари итлари бўлган", десалар, бошқалар: "Бешта бўлганлар, олтинчилари итлари бўлган", дейдилар. Ҳар икки тоифа ҳам айтган гапини далил, ҳужжатсиз, гумонига таяниб айтган. Яна айримлар: "Улар еттита бўлганлар ва саккизинчилари итлари бўлган", дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: "Уларнинг ададини Парвардигорим билгувчироқ. Бу ишни жуда кам сонли одамларгина биладилар. Уларнинг сони ҳақида ҳам, бошқа аҳволлари ҳақида ҳам аҳли китоблар билан ҳам, бошқалар билан ҳам мужодала қилманг. Қилсангиз ҳам, юзаки мужодала қилинг. Чуқур кетманг. Ўзингизга нозил бўлган ваҳийни айтиш билангина чекланинг. Уларнинг тафсилотларини ҳеч кимдан сўраманг. Чунки улар билмайдилар.