أَمۡ حَسِبۡتَ أَنَّ أَصۡحَٰبَ ٱلۡكَهۡفِ وَٱلرَّقِيمِ كَانُواْ مِنۡ ءَايَٰتِنَا عَجَبًا ٩
Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оят — белгиларимиздан деб ўйладингми?! 4
Izohlar
4 (Яъни, эй Пайғамбар, ўша каҳф (ғор) эгалари ва ундаги уларнинг исмлари битилган битикни Бизнинг энг ажойиб мўъжизаларимиз деб ўйладингми?)
Tafsir
Эй Пайғамбар, Каҳф эгалари ва уларнинг номлари битилган лавҳни Бизнинг ажойиб оятларимиздан, деб ўйламанг. Бизнинг бундан ҳам ажойиброқ оятларимиз бор. Масалан, осмонлару ернинг яратилиши.