قُلۡ إِنَّ ٱلۡمَوۡتَ ٱلَّذِي تَفِرُّونَ مِنۡهُ فَإِنَّهُۥ مُلَٰقِيكُمۡۖ ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَىٰ عَٰلِمِ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ٨
Сен: «Албатта, сиз ундан қочаётган ўлим, таъкид шулки, сизга барибир йўлиқувчидир. Сўнгра махфий ва ошкор нарсаларни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар. Бас, У сизга нима қилиб юрганингизнинг хабарини берадир», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави яҳудийларга айтинг: "Сизлар ўзингиз қочаётган ўлимга эртами, кечми, барибир йўлиқасизлар. Кейин Қиёмат куни яширин ишларни ҳам, ошкора ишларни ҳам Билгувчи Аллоҳнинг ҳузурига қайтариласизлар. У Зотдан бирон нарса яширин қолмас. Ана ўшанда сизларга шу дунёда қилиб ўтган ишларингиз ҳақида хабар беради ва қилмишингизга яраша жазолайди".