Al-Jumu'ah surasi, 4-oyat

62:4

ذَٰلِكَ فَضۡلُ ٱللَّهِ يُؤۡتِيهِ مَن يَشَآءُۚ وَٱللَّهُ ذُو ٱلۡفَضۡلِ ٱلۡعَظِيمِ ٤

Бу нарса Аллоҳнинг фазлидир (ва уни) хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.

Tafsir

Пайғамбар алайҳиссаломнинг арабларга ва бошқаларга юборилиши Аллоҳнинг фазлидир. Уни Аллоҳ Ўзи истаган одамга беради. Аллоҳ ўта фазлу марҳаматли Зотдир. Пайғамбар алайҳиссаломни бутун башариятга юборгани ҳам ана шу фазлу марҳаматидандир.