Al-Jumu'ah surasi, 3-oyat

62:3

وَءَاخَرِينَ مِنۡهُمۡ لَمَّا يَلۡحَقُواْ بِهِمۡۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ٣

Ва ҳозирча уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва У зот ғолиб ва ҳикмат эгасидир. 2

Izohlar

2 (Бу ояти карима ҳам Қуръоннинг улкан мўъжиларидан биридир. Бу ғойибнинг хабаридир. Араблардан бошқа халқларнинг исломга киришини ўша пайтда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмасди.)

Tafsir

Пайғамбар алайҳиссалом арабларга ва ҳали уларга етиб келмаган, энди келадиган бошқа қавмларга ҳам юборилган. Аллоҳ азиздирки, ҳеч кимса У Зотдан ғолиб эмас. Ҳакимдирки, ҳар бир яратишида, шариатида, тақдирида бир ҳикмат бор.