Al-Jumu'ah surasi, 2-oyat

62:2

هُوَ ٱلَّذِي بَعَثَ فِي ٱلۡأُمِّيِّـۧنَ رَسُولٗا مِّنۡهُمۡ يَتۡلُواْ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتِهِۦ وَيُزَكِّيهِمۡ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَإِن كَانُواْ مِن قَبۡلُ لَفِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ ٢

У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. 1

Izohlar

1 (Ўша давр араблари уммий қавм дейилган, чунки уларнинг ичларида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда оз бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар.)

Tafsir

У шундай Зотки, ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмайдиган араблар орасига ўзларидан бир пайғамбарни юборди. Пайғамбар уларга Аллоҳ нозил қилган оятларни тиловат қилади. Уларни куфр ва ёмон хулқлардан тозалайди. Уларга Қуръон ва суннатни ўргатади. Улар олдин ҳақ йўлдан озиб, очиқ залолатда бўлиб, бут-санамларга ибодат қилиб, ноҳақ қонлар тўкиб, қариндошлик ришталарини узиб юрган эдилар.