Al-Jinn surasi, 25-oyat

72:25

قُلۡ إِنۡ أَدۡرِيٓ أَقَرِيبٞ مَّا تُوعَدُونَ أَمۡ يَجۡعَلُ لَهُۥ رَبِّيٓ أَمَدًا ٢٥

Сен: «Сизларга ваъда қилинган нарса яқинми ёки Роббим унга узоқ муддат қилганми, билмасман», деб айт.

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави Қиёмат кунини инкор қилувчи мушрикларга айтинг: ”Мен сизларга ваъда қилинаётган азоб яқинда содир бўладими ёки Аллоҳнинг Ўзи биладиган узоқ бир муддатда бўладими, билмайман”.