إِنَّ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ لَأٓيَٰتٖ لِّلۡمُؤۡمِنِينَ ٣
Албатта, осмонлару ерда мўминлар учун оят(белги)лар бордир. 1
Izohlar
1 (Дарҳақиқат, осмонлару Ердаги ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг биру борлигига, чексиз қудратига ёрқин далилдир.)
Tafsir
Осмонлару ерда Аллоҳнинг қудрати ва ягоналигига далолат қилувчи белгилар бордир. Улар мўминлар учундир. Чунки фақат мўминларгина белгилардан ибрат ола биладилар.