Al-Jathiyah surasi, 16-oyat

45:16

وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحُكۡمَ وَٱلنُّبُوَّةَ وَرَزَقۡنَٰهُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِ وَفَضَّلۡنَٰهُمۡ عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ ١٦

Батаҳқиқ, Биз Бани Исроилга китобни, ҳукмни ва Пайғамбарликни бердик, уларга пок нарсаларни ризқ қилиб бердик ва уларни оламлар ичида афзал қилдик. 4

Izohlar

4 (Ўз замонасида, албатта, Бани Исроил ўзгалардан афзал бўлган. Чунки Таврот уларга туширилган, пайғамбарлар улардан чиққан.)

Tafsir

Бани Исроилга Тавротни ва у билан одамлар орасини ажрим қилиш имтиёзини ато этдик. Аксар пайғамбарларни Иброҳим алайҳиссаломнинг зурриётидан чиқардик. Уларга турли хил покиза ризқлар бериб, ўз замонисидаги оламлардан афзал айладик.