Al-Isra surasi, 85-oyat

17:85

وَيَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلرُّوحِۖ قُلِ ٱلرُّوحُ مِنۡ أَمۡرِ رَبِّي وَمَآ أُوتِيتُم مِّنَ ٱلۡعِلۡمِ إِلَّا قَلِيلٗا ٨٥

Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт. 34

Izohlar

34 (Яҳудийлар руҳ ҳақидаги саволга Аллоҳдан бошқа ҳеч ким жавоб бера олмаслигини аввалдан билганлар. Тавротда шу ҳақда маълумот бўлган. Улар қурайшликларга Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдан руҳ ҳақида сўрашни ўргатишлари билан баробар, агар жавоб берса, Пайғамбар эмас, жавоб бермаса, ҳақиқий Пайғамбар бўлади, дейишган. Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом ҳақиқий пайғамбар бўлганлари учун ҳам, руҳ ва унинг моҳияти ҳақидаги саволларга жавоб бермадилар. Аллоҳ таоло берган жавобни уларга ўқиб бердилар.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, аҳли китоблардан бўлган кофирлар сиздан руҳнинг моҳияти ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Руҳнинг моҳиятини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди". Сизларнинг илмингиз ҳам, ҳамма махлуқотларнинг илми ҳам Аллоҳнинг илми олдида ҳеч нарсадир.