وَقُل رَّبِّ أَدۡخِلۡنِي مُدۡخَلَ صِدۡقٖ وَأَخۡرِجۡنِي مُخۡرَجَ صِدۡقٖ وَٱجۡعَل لِّي مِن لَّدُنكَ سُلۡطَٰنٗا نَّصِيرٗا ٨٠
Ва: «Эй Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик ила киритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт», дегин.
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Парвардигорим, менинг кириш жойларимни ҳам, чиқиш жойларимни ҳам Ўзингнинг тоатинг ва ризолигинг йўлида қилгин. Мен учун Ўз ҳузурингдан душманимга қарши ёрдам берадиган бир ҳужжат ато этгин".