وَقُلۡ جَآءَ ٱلۡحَقُّ وَزَهَقَ ٱلۡبَٰطِلُۚ إِنَّ ٱلۡبَٰطِلَ كَانَ زَهُوقٗا ٨١
Ва: «Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир».
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Ислом келиб, Аллоҳнинг ваъдаси рўёбга чиқди. Ширк, куфр эса маҳв бўлди. Чунки ботил ҳақ олдида ўзини тутиб тура олмайдиган, тугаб-битиб кетадиган нарсадир".