Al-Isra surasi, 62-oyat

17:62

قَالَ أَرَءَيۡتَكَ هَٰذَا ٱلَّذِي كَرَّمۡتَ عَلَيَّ لَئِنۡ أَخَّرۡتَنِ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ لَأَحۡتَنِكَنَّ ذُرِّيَّتَهُۥٓ إِلَّا قَلِيلٗا ٦٢

У: «Менга хабар бер-чи, мендан устун қилганинг шуми? Агар мени қиёмат кунигача қўйиб қўйсанг, унинг зурриётининг озгинасидан бошқасини жиловлаб оламан», деди.

Tafsir

Иблис Парвардигорига деди: "Айт-чи, шу Одамни мендан афзал кўриб, унга сажда қилишни буюряпсанми? Агар мени дунё тургунча тирик қолдирсанг, унинг авлодини эгаллаб оламан ва сенинг тўғри йўлингдан оздираман. Фақат Ўзинг ҳимоя қилган оз сонли мухлис бандаларинггина бундан мустасно.