Al-Isra surasi, 59-oyat

17:59

وَمَا مَنَعَنَآ أَن نُّرۡسِلَ بِٱلۡأٓيَٰتِ إِلَّآ أَن كَذَّبَ بِهَا ٱلۡأَوَّلُونَۚ وَءَاتَيۡنَا ثَمُودَ ٱلنَّاقَةَ مُبۡصِرَةٗ فَظَلَمُواْ بِهَاۚ وَمَا نُرۡسِلُ بِٱلۡأٓيَٰتِ إِلَّا تَخۡوِيفٗا ٥٩

Бизни оят-мўъжизаларни юборишимиздан фақат аввалгиларнинг уларни ёлғонга чиқарганлари ман қилди. Самудга туяни кўз очувчи (мўъжиза) қилиб бердик. Бас, унинг сабабидан (ўзларига) зулм қилдилар. Биз оят-мўъжизаларни фақат қўрқитиш учунгина юборамиз. 26

Izohlar

26 (Қурайш кофирлари ҳам худди ўзларидан олдинги кофирларга ўхшаб, оят-мўъжизаларни кўрса ҳам, иймонга келмасликлари турган гап. Бу масаланинг бир томони. Иккинчи томони эса, талабга биноан мўъжиза келтирилгандан кейин ҳам иймонга келмаган қавмни Аллоҳ таоло таг-томири билан йўқ қилиб юбориши керак. Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломнинг умматлари охирги уммат бўлганлари учун уларни бутунлай ҳалок этишни Аллоҳ ирода қилмаган. Бу уммат қиёматгача туриши керак.)

Tafsir

Мушриклар талаб қилган, Муҳаммад алайҳиссаломнинг рост пайғамбар эканига далолат қиладиган ўликларни тирилтириш каби ҳиссий мўъжизаларни нозил қилишдан Бизни фақат бир сабаб тўсади, холос. У ҳам бўлса, Биз олдинги умматларга шундай мўъжизаларни юборганмиз. Улар эса Биз юборган мўъжизаларни тан олмаганлар, ёлғонга чиқарганлар. Масалан, Самуд қавмига туяни жуда катта ва очиқ-ойдин мўъжиза қилиб бердик. Улар эса куфр келтирдилар. Натижада биз уларга азобни тезлатдик. Биз пайғамбарлар орқали мўъжизаларни умматларни ёмон оқибатдан огоҳлантириб қўйиш учунгина юборамиз. Шоядки, мусулмон бўлсалар.