Al-Isra surasi, 53-oyat

17:53

وَقُل لِّعِبَادِي يَقُولُواْ ٱلَّتِي هِيَ أَحۡسَنُۚ إِنَّ ٱلشَّيۡطَٰنَ يَنزَغُ بَيۡنَهُمۡۚ إِنَّ ٱلشَّيۡطَٰنَ كَانَ لِلۡإِنسَٰنِ عَدُوّٗا مُّبِينٗا ٥٣

Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, мўмин бандаларимга айтингки, бир-бирлари билан гаплашганларида яхши гапларни айтсинлар, ёмон сўзларни тилларига олмасинлар. Чунки шайтон шундан фойдаланиб, уларнинг орасини бузишга, ҳам дунёвий ва ҳам ухровий ҳаётларини издан чиқаришга уриниб қолади. Шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир. Шундай бўлгач, ундан эҳтиёт бўлмоқ лозим.