لَّا تَجۡعَلۡ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ فَتَقۡعُدَ مَذۡمُومٗا مَّخۡذُولٗا ٢٢
Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳни (шерик) қилма! Яна, мазамматга учраб, чорасиз ўтириб қолмагин.
Tafsir
Эй банда, Аллоҳга бошқа бир маъбудни тенглаштириб, Аллоҳнинг наздида ҳам, У Зотнинг солиҳ бандалари наздида ҳам мазамматга учраб, хору-хас бўлиб қолмагин, тағин.