Al-Isra surasi, 11-oyat

17:11

وَيَدۡعُ ٱلۡإِنسَٰنُ بِٱلشَّرِّ دُعَآءَهُۥ بِٱلۡخَيۡرِۖ وَكَانَ ٱلۡإِنسَٰنُ عَجُولٗا ١١

Инсон яхшиликка дуо қилганидек, ёмонликка ҳам дуо қилур. Инсон шошқалоқ бўлгандир. 4

Izohlar

4 (Яъни, иймонсиз, Қуръон ҳидоятидан маҳрум бўлган ҳар бир инсон ўзини яхшиликка урганидек, ёмонликка ҳам ураверади. Чунки у нима яхши ва нима ёмон — ажрата олмайди. Шунингдек, яхшилик тилаб дуо қилганидек, ёмонлик тилаб ҳам дуо қилаверади. У аввал ёмонликни англаб етмайди, англаган чоғида ҳам ундан ўзини тўхтата олмайди.)

Tafsir

Инсон ўзига дуойи хайр қилганидек, ғазабланган пайтида ўзига ҳам, боласига ҳам, мол-давлатига ҳам дуойи бад ҳам қилиб юбораверади. Агар унинг дуойи бадини ижобат қилганимизда ҳалокатга учраб, мол-давлатидан ҳам, боласидан ажраб қолган бўларди. Инсон табиатан шошқалоқ қилиб яратилган. Шунинг учун шошқалоқлик қилиб, ўзига зарар бўладиган ишларни ҳам қилиб қўяди.