Al-Isra surasi, 104-oyat

17:104

وَقُلۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِۦ لِبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٱسۡكُنُواْ ٱلۡأَرۡضَ فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ ٱلۡأٓخِرَةِ جِئۡنَا بِكُمۡ لَفِيفٗا ١٠٤

У(Фиръавн)дан сўнг Бани Исроилга: «Мана шу ерни маскан тутинглар. Бас, охират ваъдаси келган чоғида, ҳаммангизни тўплаб келтирамиз», дедик. 44

Izohlar

44 (Қиёмат қоим бўлганида, ҳаммангизни — сизни ҳам, Фиръавн ва унинг қавмини ҳам тўплаб келтирамиз. Ўшанда ҳисоб-китоб бўлаверади.)

Tafsir

Фиръавн ва унинг лашкарини ҳалок қилганимиздан кейин Бани Исроилга дедик: " Шом ерларида яшанглар. Қиёмат куни бўлганида ҳаммангизни тўплаб келамиз".