Al-Isra surasi, 103-oyat

17:103

فَأَرَادَ أَن يَسۡتَفِزَّهُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ فَأَغۡرَقۡنَٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ جَمِيعٗا ١٠٣

Бас, уларни ердан қўзғатиб чиқармоқчи бўлди. Шунда, Биз уни ва у билан бирга бўлганларни жамлаб ғарқ қилдик. 43

Izohlar

43 (Фиръавн Мусо алайҳиссаломни ва у кишининг қавмлари Бани Исроилни Миср еридан қўзғатиб чиқармоқчи бўлди. Шунда Аллоҳ таоло Фиръавнни ва унинг қавмини жамлаб денгизга ғарқ қилди. Ҳаммалари ҳалок бўлдилар.)

Tafsir

Фиръавн Мусо алайҳиссалом ва у кишининг қавмини Мисрдан қувиб чиқармоқчи бўлиб, изларидан тушди. Бас, Биз уни ва у билан бирга бўлганларни ғарқ этдик.