Al-Insan surasi, 31-oyat

76:31

يُدۡخِلُ مَن يَشَآءُ فِي رَحۡمَتِهِۦۚ وَٱلظَّٰلِمِينَ أَعَدَّ لَهُمۡ عَذَابًا أَلِيمَۢا ٣١

У кимни хоҳласа, Ўз раҳматига киритур ва золимлар учун аламли азоблар тайёрлаб қўйгандир.

Tafsir

Парвардигор бандалари орасидан Ўзи хоҳлаган кишиларнигина раҳматига киритади. Уларни иймон ва солиҳ амалларга муваффақ қилади. Гуноҳлар ва куфр билан ўзига ўзи зулм қилган золимларга эса аламли азобни тайёрлаб қўйган. У дўзах азобидир.