وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُۚ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمٗا ٣٠
Ва Аллоҳ хоҳласагина, сизлар ҳам хоҳлайсизлар. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир.
Tafsir
Аллоҳ розилиги томон юришни хоҳлаганлар Парвардигор хоҳласагина бунга муяссар бўладилар. Ишларнинг барчаси Аллоҳ измидадир. Аллоҳ таоло бандалари учун нима яроқли ва нима яроқсизлигини билувчи ҳамда яратишда ҳам, тақдир қилишда ҳам, шариат тузишда ҳам Ҳаким бўлган Зотдир.