Al-Imran surasi, 92-oyat

3:92

لَن تَنَالُواْ ٱلۡبِرَّ حَتَّىٰ تُنفِقُواْ مِمَّا تُحِبُّونَۚ وَمَا تُنفِقُواْ مِن شَيۡءٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ بِهِۦ عَلِيمٞ ٩٢

Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир. 43

Izohlar

43 (Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладиларки, ҳазрати Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?» дедилар. У зоти бобаракот: «Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани садақа қилиб тур», дедилар. Мусулмонлар асрлар давомида Аллоҳнинг розилигини тилаб, яхши кўрган молу мулкларини нафақа қилиб келганлар.)

Tafsir

Эй мўминлар, то ўзларингиз ёқтирадиган мол-давлатларингиздан Аллоҳнинг йўлида инфоқ-эҳсон қилмагунингизча яхшиларнинг савоби ва мартабаларига эриша олмайсизлар. Оздир, кўпдир, нимани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, Аллоҳ ниятларингизни ҳам, амалларингизни ҳам кўриб-билиб турибди ва яқинда ҳар бир одамга амалига қараб, жазо ёки мукофотини беради.