وَيُعَلِّمُهُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَٱلتَّوۡرَىٰةَ وَٱلۡإِنجِيلَ ٤٨
Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатади. 24
Izohlar
24 (Аллоҳ Марямнинг бўлажак Масиҳ Ийсо ибн Марям деб номланган ўғлига ҳикмат, Таврот ва Инжилни ҳам ўргатиши хабар қилинмоқда.)
Tafsir
Аллоҳ унга ёзишни, энг тўғри гапни айтишни, энг тўғри ишни қилишни, ўтмишда Мусога нозил қилгани Тавротни ва келгусида унинг ўзига нозил қиладигани Инжилни ўргатади.