Al-Imran surasi, 39-oyat

3:39

فَنَادَتۡهُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَهُوَ قَآئِمٞ يُصَلِّي فِي ٱلۡمِحۡرَابِ أَنَّ ٱللَّهَ يُبَشِّرُكَ بِيَحۡيَىٰ مُصَدِّقَۢا بِكَلِمَةٖ مِّنَ ٱللَّهِ وَسَيِّدٗا وَحَصُورٗا وَنَبِيّٗا مِّنَ ٱلصَّٰلِحِينَ ٣٩

Меҳробда намоз ўқиб турганида, фаришталар унга: «Албатта, Аллоҳ сенга Аллоҳдан бўлган калимани тасдиқловчи, бошлиқ, шаҳвати тийилган, солиҳ Пайғамбарлардан бўлган Яҳёнинг башоратини бермоқда», – дедилар. 19

Izohlar

19 (Закариё алайҳиссаломнинг чин дилдан қилган дуолари қабул бўлди. Аллоҳнинг фаришталари келиб у кишига суюнчилик хабарини етказдилар. Аллоҳ Закариё алайҳиссаломга ўғил фарзанд беришни ирода қилди.)

Tafsir

Намоз ўқиб турган чоғида фаришталар унга нидо қилиб, шундай дедилар: "Аллоҳ сенга бир бола ҳақида хушхабар беряпти. Унинг номи Яҳё. Сифатларидан бири Аллоҳ тарафидан келган калимани, яъни, Ийсо ибн Марямнинг ўзига хос тарзда яратилганини тасдиқ этгувчи бўлмоғидир. Бу бола ўз қавмига илму ибодатда пешво бўлиб, ўзини шаҳватлардан, жумладан, аёллардан тияди. Ҳамма вақтини Парвардигорига ибодат қилишга бағишлайди ва айни пайтда солиҳлар қаторидаги пайғамбар бўлади".