أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ حَبِطَتۡ أَعۡمَٰلُهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِ وَمَا لَهُم مِّن نَّٰصِرِينَ ٢٢
Ана ўшалар, амаллари бу дунё-ю охиратда ҳабата бўлганлардир ва уларга ёрдам берувчилар йўқдир. 11
Izohlar
11 (Иймонлари йўқлиги, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари туфайли баъзи қилган яхши ишлари ҳам бекор кетади. Уларга савоб ва нажот келтирмайди. Ҳамда бошларига мушкул тушган пайтда ёрдамчилар йўқдир.)
Tafsir
Бундай бадбахтларнинг амаллари Аллоҳга ишонмаганлари туфайли ҳабата кетмишдирки, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда бермас. Уларни азобдан мудофаа қиладиан бирон мададкор йўқдир.