Al-Imran surasi, 2-oyat

3:2

ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلۡحَيُّ ٱلۡقَيُّومُ ٢

Аллоҳ — Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва қаййум Зотдир. 2

Izohlar

2 (Ушбу ояти карима тавҳидни, Аллоҳнинг ягоналигини холис баён қилади. Аллоҳ доим тирикдир, ўлмайди. У қаййум — бандалари ишларининг тадбирида доимо қоим турувчидир.)

Tafsir

Ибодат қилинишга лойиқ ҳақиқий маъбуд ёлғиз Аллоҳдир. У абадий барҳаётдирки, унда ўлим йўқ, нуқсон йўқ. Бор бўлишда У Зот ҳеч кимга, ҳеч нарсага таянмайди. Қолган махлуқотлар эса бирон лаҳза ҳам У Зотдан беҳожат бўла олмайдилар.