وَلَا يَحۡسَبَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَنَّمَا نُمۡلِي لَهُمۡ خَيۡرٞ لِّأَنفُسِهِمۡۚ إِنَّمَا نُمۡلِي لَهُمۡ لِيَزۡدَادُوٓاْ إِثۡمٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٞ مُّهِينٞ ١٧٨
Куфр келтирганлар уларни тек қўйганимизни ўзлари учун яхши деб ҳисобламасинлар. Биз уларни фақат гуноҳлари кўпайиши учунгина тек қўямиз. Уларга хорловчи азоб бордир.
Tafsir
Парвардигорига куфр келтириб, шариатидан юз ўгирганлар кофир бўлишига қарамай, узоқ умр кўришларини яхшилик, деб ўйламасинлар. Аслида эса ундай эмас. Уларга бу имкониятлар гуноҳ ботқоғига янада чуқурроқ ботишлари учун бериляпти. Ҳали улар учун хор қилувчи азоб бордир.