Al-Imran surasi, 168-oyat

3:168

ٱلَّذِينَ قَالُواْ لِإِخۡوَٰنِهِمۡ وَقَعَدُواْ لَوۡ أَطَاعُونَا مَا قُتِلُواْۗ قُلۡ فَٱدۡرَءُواْ عَنۡ أَنفُسِكُمُ ٱلۡمَوۡتَ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ١٦٨

Улар ўз биродарларига ва (урушга чиқмай) ўтирганларга: «Агар бизга итоат қилганларида қатл қилинмас эдилар», – дейишди. Сен: «Агар гапингиз рост бўлса, ўзингиздан ўлимни қайтариб кўринг-чи», деб айт. 71

Izohlar

71 (Мунофиқлар ўз биродарларига ва урушга чиқмай уйда ўтирганларга ўзларини ҳақ кўрсатиб, айбни жанг қилганларга ағдара бошладилар. Уларнинг фикрича, Пайғамбар алайҳиссаломнинг амрларига итоат қилганлари хатолик бўлган. Агар мунофиқларга итоат қилганларида тўғри бўлар эмиш. Бу даъво тагида ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси билан бўлишини инкор этиш ётади.)

Tafsir

Жангдан қолганлар ҳам, Уҳудда мусибатга йўлиққан яқинлари ҳақида: "Бизга қулоқ солиб, урушга бормаганларида, ўлмаган бўлардилар", деганлар ҳам ана ўшалар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Даъвойинглар рост бўлса - ўлим жангга чиқишгаю ўлмай қолиш жиҳоддан қолишга боғлиқ бўлса, ўзингиздан ўлимни даф қилиб кўринглар-чи".