وَلَا تَهِنُواْ وَلَا تَحۡزَنُواْ وَأَنتُمُ ٱلۡأَعۡلَوۡنَ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ ١٣٩
Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар. 58
Izohlar
58 (Эй мусулмонлар! Ҳеч бўшашманглар, заифлашманглар, сизга етган мусибатларга, бошингизга тушган оғирликларга хафа бўлманглар. Сизлар дунёда ҳаммани ҳидоятга даъват қилувчиларсиз. Улар зулматга, залолатга чақирувчилардир. Сизлар икки дунё саодатига эгасиз. Улар икки дунё бадбахтлигига эгадирлар.)
Tafsir
Эй мўминлар Уҳуд кунида бошингизга тушган мусибатдан хафа бўлмангиз, заифлашмангиз, бўшашмангиз. Бу иш сизларга ярашмайди. Агар ҳақиқатан Аллоҳга ва У Зотнинг тақводор бандаларига берган ваъдасига ишонсангизлар, сизлар шу иймонингиз, Аллоҳнинг мадади ҳамда У Зотнинг нусратидан умидвор бўлиш билан олийсизлар, ғолибсизлар.