Al-Imran surasi, 120-oyat

3:120

إِن تَمۡسَسۡكُمۡ حَسَنَةٞ تَسُؤۡهُمۡ وَإِن تُصِبۡكُمۡ سَيِّئَةٞ يَفۡرَحُواْ بِهَاۖ وَإِن تَصۡبِرُواْ وَتَتَّقُواْ لَا يَضُرُّكُمۡ كَيۡدُهُمۡ شَيۡـًٔاۗ إِنَّ ٱللَّهَ بِمَا يَعۡمَلُونَ مُحِيطٞ ١٢٠

Сизга яхшилик тегса, уларга ёмон бўладир. Сизларга мусийбат етса, улар хурсанд бўларлар. Агар сабр ва тақво қилсангиз, уларнинг макри сизга ҳеч зарар қилмас. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларини иҳота қилгувчидир.

Tafsir

Эй мўминлар, душман устидан ғалаба, фарзанд кўриш ёки мол-давлат каби бирон неъматга эришсангизлар, улар хафа бўлиб, ғам-ғуссага ботадилар. Душмандан мағлуб бўлиш фарзанд доғи ёки мол-давлатдан айрилиш каби бирон мусибатга йўлиқсангизлар, улар хурсанд бўлиб, яйраб кетадилар. Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиб, фармонлари ва қадарларига сабр қилсангизлар, уларнинг озорлари ҳам, макру найранглари ҳам сизларга зарар етказа олмайди. Аллоҳ уларнинг қилаётган найрангларидан огоҳ турибди ва яқинда ўша найрангларини иш бермайдиган қилиб қўяди.