هَٰٓأَنتُمۡ أُوْلَآءِ تُحِبُّونَهُمۡ وَلَا يُحِبُّونَكُمۡ وَتُؤۡمِنُونَ بِٱلۡكِتَٰبِ كُلِّهِۦ وَإِذَا لَقُوكُمۡ قَالُوٓاْ ءَامَنَّا وَإِذَا خَلَوۡاْ عَضُّواْ عَلَيۡكُمُ ٱلۡأَنَامِلَ مِنَ ٱلۡغَيۡظِۚ قُلۡ مُوتُواْ بِغَيۡظِكُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ١١٩
Ҳой, сизлар! Уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизни яхши кўрмаслар. Сизлар китобнинг ҳаммасига иймон келтирасизлар-у, улар сизларни кўрганда, иймон келтирдик, дерлар, аммо холи қолганларида, сизларга бўлган қаттиқ аччиқларидан бармоқ тишларлар. «Аччиқларинг билан ўлиб кетинглар», деб айт. Албатта, Аллоҳ дилларни эгаллаган нарсаларни билувчидир. 53
Izohlar
53 (Мусулмонлар соддаликлари учун ўзларидан бошқалар уларга чиройлироқ муомала қилиб, бир оз мақтаб қўйса, бўлди, муҳаббат қўяверадилар, уларни ўзларига сирдош қилиб олаверадилар. Бу хато ишдир, чунки қарши тараф ҳеч қачон мусулмонларни яхши кўрмайди. Мусулмонлар Аллоҳдан тушган ҳамма китобларга, жумладан, ўзларига душманлик қилаётганларга тушган китобларга ҳам иймон келтирадилар. Бу хато эмас, балки мусулмонлик бурчидир.)
Tafsir
Эй мўминлар, мана, сизлар уларни яхши кўрасизлар, уларга яхшиликни соғинасизлар. Улар эса сизларни яхши кўрмайдилар, сизларга яхшиликни соғинмайдилар, аксинча, сизларни ёмон кўрадилар, нафратланадилар. Сизлар уларга нозил бўлган китобларга ҳам иймон келтирасизлар. Улар эса сизларнинг пайғамбарингизга нозил қилинган Китобга иймон келтирмайдилар. Уларга рўбарў келганингизда, дўстмиз, дейдилар. Бир-бирлари билан ёлғиз қолганларида эса сизларнинг бирлигингиз, якдиллигингизни, Исломнинг азизлигини, ўзларининг эса хорлигини кўриб, ҳасаддан ёнадилар, бармоқларини тишлайдилар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, уларга айтинг : "Ҳасад ва нафратингиз билан қўшмозор бўлинг!" Аллоҳ кимнинг қалбида иймон ва эзгулик борлигини ва кимнинг қалбида куфр ва ёвузлик борлигини жуда яхши биладиган Зотдир.