إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَن تُغۡنِيَ عَنۡهُمۡ أَمۡوَٰلُهُمۡ وَلَآ أَوۡلَٰدُهُم مِّنَ ٱللَّهِ شَيۡـٔٗاۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِۖ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ ١١٦
Албатта, куфр келтирганлардан моллари ҳам, болалари ҳам ҳаргиз Аллоҳ азобидан ҳеч нарсани қайтара олмас. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар.
Tafsir
Аллоҳга ва пайғамбарларига куфр келтирганларга болалари ҳам, мол-давлатлари ҳам Аллоҳнинг азобидан қутқариш борасида заррача асқотмайдилар. Аллоҳнинг раҳматини жалб ҳам қилолмайдилар. Аксинча, азобни ва, ҳасрат-надоматни янада зиёдалаштирадилар. Улар дўзахда абадий қоладилар.