Al-Imran surasi, 106-oyat

3:106

يَوۡمَ تَبۡيَضُّ وُجُوهٞ وَتَسۡوَدُّ وُجُوهٞۚ فَأَمَّا ٱلَّذِينَ ٱسۡوَدَّتۡ وُجُوهُهُمۡ أَكَفَرۡتُم بَعۡدَ إِيمَٰنِكُمۡ فَذُوقُواْ ٱلۡعَذَابَ بِمَا كُنتُمۡ تَكۡفُرُونَ ١٠٦

Юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда юзлари қора бўлганларга: «Иймонингиздан кейин кофир бўлдингизми?! Куфр келтирган бўлганингиз учун азобни татиб кўринг», дейилур.

Tafsir

Бу азобга Қиёмат кунида - иймон аҳлининг юзлари бахт ва шодликдан ёришиб турган, кофирларнинг юзлари эса ғам-ғуссадан қорайиб кетган пайтда йўлиқадилар. Ўша улуғ кунда юзлари қорайиб кетганларга дашном берилиб: "Аллоҳни бир деб билиш ва Унга ҳеч нарсани, ҳеч кимни ширк келтирмаслик ҳақидаги аҳду паймонингизга олдин иқрор бўлиб, содиқ қолиб туриб, ортидан инкор қиласизларми, мана энди кофир бўлганингиз туфайли Аллоҳ сизга тайёрлаб қўйган азоб аламини татингиз", дейилади.