مَا نُنَزِّلُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَمَا كَانُوٓاْ إِذٗا مُّنظَرِينَ ٨
Биз фаришталарни фақат ҳақ ила туширамиз, холос. У ҳолда уларга қараб турилмас. 3
Izohlar
3 (Фаришталарни туширган чоғимизда кофирларга қараб турилмай улар ҳалок қилинади.)
Tafsir
Аллоҳ уларнинг фаришталар келиши ҳақидаги талабларига раддия билдириб деди: "Биз фаришталарни ҳикмати илоҳийя кофирларни ҳалок этишни тақозо этган пайтда туширамиз. У пайтда фаришталар кофирларнинг иймонга келиб олишларини кутиб ўтирмасдан, зудлик билан уларни жазолашга киришадилар".