وَلَقَدۡ جَعَلۡنَا فِي ٱلسَّمَآءِ بُرُوجٗا وَزَيَّنَّٰهَا لِلنَّٰظِرِينَ ١٦
Батаҳқиқ, Биз осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва уни назар солувчилар учун зийнатлаб қўйдик. 5
Izohlar
5 (Осмон ҳамманинг кўз ўнгида турибди. Лекин ҳамма ҳам осмонни Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи буюк мўъжиза деб тушунавермайди. Аслида, у мўъжизадир. Хўш, шундай улкан, бепоён, чексиз осмонни ким яратган? Яратганда ҳам, юлдузлар юрадиган йўллар — буржлар билан ким яратган? Албатта, Аллоҳ яратган.)
Tafsir
Биз осмонда улкан-улкан юлдузларни яратдик. Одамлар қуруқлигу денгизда қоронғу кечаларда сафар қилсалар, улар орқали йўлларини топиб оладилар. Уларга қараб, томоша қиладиганлар учун уларни безаб, чиройли қилиб қўйдик. Токи, улардан Аллоҳнинг қудратини кўрсатувчи далилларни топсинлар.