لَقَالُوٓاْ إِنَّمَا سُكِّرَتۡ أَبۡصَٰرُنَا بَلۡ نَحۡنُ قَوۡمٞ مَّسۡحُورُونَ ١٥
Улар: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланган қавмдирмиз», дерлар. 4
Izohlar
4 (Аллоҳнинг ҳақлиги ҳақидаги мўъжиза кўрсатилиб, қўлига ушлатиб қўйилса ҳам, эҳтимол удир, эҳтимол будир, балки табиат қонунини мен тушунмаётгандирман, деб тураверадилар.)
Tafsir
Уни тасдиқлаш ўрнига: "Кўзларимиз кўрмай қолди. Йўқ, бу кўраётганимиз сеҳрнинг таъсири, биз сеҳрланганмиз", деган бўлардилар.