لَئِنۡ أُخۡرِجُواْ لَا يَخۡرُجُونَ مَعَهُمۡ وَلَئِن قُوتِلُواْ لَا يَنصُرُونَهُمۡ وَلَئِن نَّصَرُوهُمۡ لَيُوَلُّنَّ ٱلۡأَدۡبَٰرَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ ١٢
Албатта, агар у(яҳудий)лар чиқарилсалар, (мунофиқлар) улар билан бирга чиқмаслар. Ва, албатта, агар у(яҳудий)ларга (қарши) уруш қилинса, (мунофиқлар) ёрдам бермаслар. Борди-ю, ёрдам берганларида ҳам, ортларига қараб қочарлар ва улар ёрдамсиз қоларлар.
Tafsir
Мусулмонлар яҳудийларни чиқариб юборсалар, улар билан бирга чиқиб кетмайдилар. Агар жанг қилсалар, уларга ёрдам бермайдилар, уларни қўлламайдилар. Башарти мусулмонларга қарши уларга ёрдам берсалар ҳам, шак-шубҳасиз, қўрқиб қочиб қоладилар. Кейин бу мунофиқларга бошқа ёрдам берилмайди. Балки Аллоҳ уларни хорлаб, шармисор қилади.