Al-Hashr surasi, 1-oyat

59:1

سَبَّحَ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ١

Осмонлардагию ердаги барча нарсалар Аллоҳни поклаб ёд этди. У зот азийз ва ҳикматли Зотдир.

Tafsir

Осмонлару ердаги барча махлуқотлар Аллоҳ таолони нолойиқ нарсалардан поклади ва улуғлади. Аллоҳ таоло Азиздир. Уни ҳеч ким мағлуб қила олмайди. Ҳар бир яратиши, шариати ва тақдирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.